ПОКАЗАТЕЛИ КРИТЕРИЕВ ОЦЕНКИ ЭФФЕКТИВНОСТИ КРИМИНАЛИСТИЧЕСКОГО ОБЕСПЕЧЕНИЯ ОСМОТРА МЕСТА ПРОИСШЕСТВИЯ

Рубрика конференции: Секция 21. Юридические науки
DOI статьи: 10.32743/25878603.2022.2.110.333443
Библиографическое описание
Абдуллаев Р.К. ПОКАЗАТЕЛИ КРИТЕРИЕВ ОЦЕНКИ ЭФФЕКТИВНОСТИ КРИМИНАЛИСТИЧЕСКОГО ОБЕСПЕЧЕНИЯ ОСМОТРА МЕСТА ПРОИСШЕСТВИЯ / Р.К. Абдуллаев // Инновационные подходы в современной науке: сб. ст. по материалам CX Международной научно-практической конференции «Инновационные подходы в современной науке». – № 2(110). – М., Изд. «Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25878603.2022.2.110.333443

ҲОДИСА СОДИР БЎЛГАН ЖОЙНИ КЎЗДАН КЕЧИРИШНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ТАЪМИНОТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Абдуллаев Рустам Кахраманович

Тошкент давлат юридик университети Криминалистика ва суд экспертизаси кафедраси ўқитувчиси,

Ўзбекистон, Тошкент

 

ПОКАЗАТЕЛИ КРИТЕРИЕВ ОЦЕНКИ ЭФФЕКТИВНОСТИ КРИМИНАЛИСТИЧЕСКОГО ОБЕСПЕЧЕНИЯ ОСМОТРА МЕСТА ПРОИСШЕСТВИЯ

Абдуллаев Рустам Кахраманович

преподаватель кафедры Криминалистики и судебной экспертизы Ташкентского государственного юридического университета,

Узбекистан, г. Ташкент

 

INDICATORS OF CRITERIA FOR EVALUATING THE EFFECTIVENESS OF FORENSIC SUPPORT FOR THE INSPECTION OF THE SCENE

Rustam Abdullayev

Tashkent State University of Law Teacher of the department of Criminalistics and Forensic Investigation,

Uzbekistan, Tashkent

 

АННОТАЦИЯ

Ушбу тезисда илмий изланишлар натижасида ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминоти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тизими икки хил – миқдорий ва сифат кўрсатгичларидан иборат бўлиши ва ҳар икки кўрсаткичларнинг таркибий қисмлари мажмуи таклиф қилинган. Шунингдек, юқоридаги мезонларнинг аҳамияти ёритилган.

АННОТАЦИЯ

В данном тезизе в результате проведенного научного исследования была предложена система критериев оценки эффективности криминалистического обеспечения осмотра места происшествия, состоящая из двух видов – количественных и качественных показателей и набора составляющих обоих показателей. Также подчеркивается важность вышеуказанных критериев.

ABSTRACT

In this Eithesis, as a result of the conducted scientific research, a system of criteria for evaluating the effectiveness of forensic support for the inspection of the scene was proposed, consisting of two types - quantitative and qualitative indicators and a set of components of both indicators. The importance of the above criteria is also emphasized.

 

Калит сўзлар: криминалистик таъминот самарадорлиги, самарадорликни баҳолаш, самарадорликни баҳолаш мезонлари тизими, миқдорий ва сифат кўрсатгичлар, миқдорий кўрсаткичлар мажмуи, криминалистик таъминотини сифат жиҳатдан баҳолаш, сифат кўрсаткичлари мажмуи, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришни криминалистик таъминотининг мезонлари тизими.

Ключевые слова: эффективность криминалистического обеспечения, оценка эффективности, система критериев оценки эффективности, количественные и качественные показатели, комплес количественных показателей, качественная оценка криминалистического обеспечения, комплекс качественных показателей, система критериев криминалистического обеспечения осмотра места происшествия.

Keywords: efficiency of forensic support, efficiency assessment, system of criteria for evaluating effectiveness, quantitative and qualitative indicators, set of quantitative indicators, qualitative assessment of forensic support, set of qualitative indicators, system of criteria for forensic support of inspection of the scene.

 

Ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминоти – бу махсус билимлар субъектлари томонидан криминалистик маълумотларни олиш, тўплаш, баҳолаш, қайта ишлаш ҳамда келгусида жиноятларни тергов қилиш жараёнида фойдаланиш мақсадида, ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришда замонавий техник-криминалистик ва тактик-криминалистик воситалар ҳамда технологияларни қўллашга асосланган, ўзарo бoғлиқ назарий билимлар ва амалий таркибий қисмларнинг динамик ташкилий-функциoнал тизимидир.

Кўриб чиқилаётган тизимнинг мақсадларига: жиноятни аниқлаш ва тергов қилишга қаратилган умумий (якуний) мақсад ҳамда тизим фаолиятининг ташкилий, теxнологик ва баҳолаш-назорат қилиш қисмларининг мақсадлари билан боғлиқ бўлган xусусий (оралиқ) мақсадлар киради.

ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб тергов ва экспертиза бўлинмалари фаолияти бўйича криминалистик ишлар натижалари ва давлат статистик ҳисоботи шаклларини қайд этиш тартибини такомиллаштиришга бир қатор уринишлар бўлган. Т.Б. Маматкулов, Ш.Т. Джуманов, У.Т. Тургуновлар “Ҳодиса жойини кўздан кечиришнинг натижали бўлиши унга пухта тайёргарлик кўришдир” [1] деб ёзадилар. М.П. Хилобок воқеа жойини кўздан кечириш самарадорлигини баҳолаш мезонлари ҳодиса жойини кўздан кечиришда аниқланган ҳолатлар, топилган излар ва бошқа ашёвий далилларни жиноятни тергов қилиш ва жиноятчиларни фош этишда қўллаш фактларига асосланиши кераклигини таъкидлайди [2].

Баъзи муаллифлар тергов ҳаракатлари самарадорлигини мезонлари сифатида натижавийлик ва мақбулликни таклиф қиладилар, бунда натижавийлик дейилганда иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун зарур ахборотларни (маълумот) олиш ҳамда оптималлик деганда эса – бу тергов ҳаракатини ўтказишнинг одил судлов мақсадлари ва вазифаларига энг яхши мос келадиган тартиби тушунилади [3].

Юқорида келтирилган фикрларнинг ҳар бири ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, уларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш натижаларидан ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминоти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тизимини ишлаб чиқишда ҳисобга олинди.

Таъкидлаш жоизки, ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминот самарадорлигини баҳолашни ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришда тергов томонидан олинган исботлов аҳамиятга эга маълумотларнинг бу тергов ҳаракати жараёнида олиниши мумкин бўлган маълумотларга нисбати бўйича амалга оширилиши кўп вақт ва меҳнат талаб қилгани сабабли, бу тизимга тезкорлик нуқта назаридан ёндашув унчалик маъқул ҳисобланмайди.

Ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминоти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тизими икки хил – миқдорий ва сифат кўрсатгичларидан иборат.

Миқдорий кўрсаткичлар мажмуи қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) суд экспертиза муассасаси мутахассисининг барча ҳодиса жойларни кўздан кечиришдаги иштироки сони билан аниқланадиган иш юкламаси (иш фаоллиги);

2) суд экспертиза муассасаси мутахассисининг жиноят иши қўзғатилган ҳолатлар бўйича барча ҳодиса жойларни кўздан кечиришдаги иштироки сони билан аниқланадиган иш юкламаси (иш фаоллиги);

3) ҳар бир ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришни ўтказишда техник-криминалистик ва тактик-криминалистик восита ва технологияларни қўллашнинг натижавийлиги;

4) ҳодса содир бўлган жoйни кўздан кечиришда техник-криминалистик ва тактик-кримналисик воситаларни қўллаш натижалардан жиноятларни тезкор тергов қилишда фойдаланиш даражаси.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини сифат жиҳатдан баҳолаш миқдорий баҳолаш кўрсаткичларини тўлдиради, ҳужжатли маълумотларга асосланади ва тергов қилинаётган ҳодисанинг иш учун аҳамиятли ҳолатини, мавжуд техник-криминалистик ва тактик-криминалистик имкониятларни, бу тергов ҳаракатини ўтказиш якунлари бўйича олинган натижаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш билан амалга оширилади.

Сифат кўрсаткичлари мажмуасига қуйидагилар киради:

1) ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини амалдаги Жиноят-процессуал кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

2) ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини аниқ тергов ҳаракати вазифаларига мувофиқлигини аниқлаш;

3) ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини техник-криминалистик ва тактик-криминалистик воситаларни қўллашнинг тўлиқлиги ҳамда сифатлилиги талабларига мослигини таҳлил қилиш;

4) ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини, унинг самарадорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

5) ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш.

Ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминоти мезонларининг тизими:

1) ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминоти мезонларининг миқдорий кўрсаткичлари:

– суд экспертиза муассасаси мутахассисининг барча ҳодиса содир бўлган жoйларни кўздан кечиришдаги иштироки сони билан аниқланадиган иш юкламаси;

– суд экспертиза муассасаси мутахассисининг жиноят иши қўзғатилган ҳолатлар бўйича барча ҳодиса содир бўлган жойларни кўздан кечиришдаги иштироки сони билан аниқланадиган иш юкламаси; ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг умумий сонига нисбатан фоизда ифодаланади;

– ҳар бир ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришни ўтказишда техник-криминалистки ва тактик-криминалистик восита ва технологияларни қўллашнинг натижавийлиги;

– ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришда техник-криминалистик ва тактик-кримналисик воситаларни қўллаш натижалардан жиноятларни тезкор тергов қилишда фойдаланиш даражаси.

1) ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминоти мезонларининг сифат кўрсаткичлари:

– ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини амалдаги Жиноят-процессуал кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

– ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини аниқ тергов ҳаракати вазифаларига мувофиқлигини аниқлаш;

– ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини техник-криминалистик ва тактик-криминалистик воситаларни қўллашнинг тўлиқлиги ҳамда сифатлилиги талабларига мослигини таҳлил қилиш;

– ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотини, унинг самарадорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

– ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминотига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш.

Бундан ташқари, ҳодиса содир бўлган жoйни кўздан кечиришнинг криминалистик таъминоти самарадорлигини баҳолаш мезонларининг тизими бошқарув қарорларини мақбуллаштириш орқали керакли мақсадларга эришиш йўллари ва воситаларини ўз вақтида аниқлаштиришга ёрдам беради, шунингдек, бу тергов ҳаракати ҳар бир субъектининг криминалистик ишлари натижаларини назорат қилишни ташкил этади.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. Криминалистик тактика: Дарслик / Т.Б.Маматкулов, Ш.Т.Джуманов, У.Т.Тургунов ва бошқ. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – Б.218.
  2. Хилобок М.П. Пути дальнейшего совершенствования осмотра места происшествия / М.П. Хилобок // Использование научных положений криминалистики и специальной техники в борьбе с преступностью: труды / Рязан. высш. шк. МВД. – Рязань, 1980. – С. 76–83.
  3. Порубов Н.И. Криминалистика: учеб. пособие / Н.И.Порубов, Г.И.Грамович, А.Н.Порубов; под ред. Н.И.Порубова. – Минск: Выш. шк., 2007. – 575 с.
  4. Абдуллаев, Р. 2021. Понятие криминалитической технологии осмотра места происшествия. Общество и инновации. 2, 10/S (ноя. 2021), 182–190. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp182-190.