WAYS TO IMPROVE THE LOGISTICS OF THE SHIPPING MARKET

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 5(181)
Рубрика журнала: 16. Технические науки
DOI статьи: 10.32743/26870142.2021.5.181.248751
Библиографическое описание
Ravshanbek A.A., Makhammadzokir T.G., To’ychiyev X.T. WAYS TO IMPROVE THE LOGISTICS OF THE SHIPPING MARKET // Интернаука: электрон. научн. журн. 2021. № 5(181). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/181 (дата обращения: 22.12.2024). DOI:10.32743/26870142.2021.5.181.248751

ЮК ТАШИШ БОЗОРИНИ ЛОГИСТИК ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

 

Равшанбек Амануллаевич Абдирахмонов

Техника фанлари номзоди, доцент, Андижон машинасозлик институти,

Ўзбекистон, Андижон

Махаммадзокир Тоштемирович Ғаффоров

Ассистент, Андижон машинасозлик институти,

Ўзбекистон, Андижон

Тўйчиев Хусанбой Тохир ўғли

Магистр, Андижон машинасозлик институти,

Ўзбекистон, Андижон

 

WAYS TO IMPROVE THE LOGISTICS OF THE SHIPPING MARKET

 

Ravshanbek  Abdirakhmonov

Candidate of technical sciences, associate professor, Andijan Machine-Building Institute,

Uzbekistan, Andijan

Makhammadzokir Gafforov

Assistant, Andijan Machine-Building Institute,

Uzbekistan, Andijan

Xusanboy To’ychiyev

Assistant, Andijan Machine-Building Institute,

Uzbekistan, Andijan

 

ABSTRACT

Problems in the freight transportation market: low solvency of customers, increase in the fleet and increased competition in the market, determine tariffs for the transportation of goods based on the condition of customers in idle cars, set bonus tariffs in the same direction.

 

Keywords: transportation tariff, cost, solvency, bonus tariff, in idle time.

 

Ҳозирги кунда юк ташиш бозорида бир қатор муаммолар: тўловга қобил мижозни камлиги, автотранспорт саройини ўсиб бориши, автомобилларни мижоз кутиб бир қанча соат бекор туриб қолиши, бу бекор туришларни мавсум вақтларда ташиш тарифини суний ўсишига олиб келиши билан ташиш таннархи ошиб мижозларнинг ўзни транспорти бўлишига олиб келмоқда.

Бозор шароитида бу омиллар асосида юк ташиш тарифини мижозга ва ташувчига мос келишини таъминлаш қолипини ишлаб чиқиш, ташувчи фаолиятини ривожлантириш, мижознинг тўлов қобилиятига қараб тарифни тарифларни белгилаш, транспорт бозорида автомобилларни бекордан мижоз кутиб туриш вақтини қисқартириш, юк ташиш ҳажмини ошириш, юк ташиш таннархини қисқартириш каби вазифаларни хал қилиш, ҳар бир мижоз ва ташувчиларни мустаҳкам бир-бирига интеграциясини ҳосил қилишни тақазо этади. Бу тадбирларни амалга ошириш узоқ муддатли ривожланишни таъминлайди.

Мижознинг талаби юк ташиш тарифини паст бўлиши, уни хохлаган вақтида, хохлаган маркадаги юк автомобилини тақдим қилиш ҳисобланади. Автокорхона талаби эса автомобилларини янгиланишини таъминлаган ҳолда 15-30 фоиз рентабелликни таъминловчи фойда олиш, ишчи-ходимларининг ойлик маошини бюджет корхоналар ходимлари ойлик маошидан баланд бўлишга эришишдан иборат. Бу икки йўналишдаги мақсадни амалга ошириш учун биринчи навбатда шартнома асосидаги юк ташиш маршрути тузилади, маршрутдаги кунлик иш унумдорлиги ҳисобланади, йўлдан фойдаланиш коэффициенти аниқланиб, транспорт воситаларининг маршрутдаги иш кўрсаткичларини ҳисоблаш билан маршрутлардаги шароитни ҳисобга олган ҳолда мижоз билан юк ташиш нархи белгиланади. Масалан, шартнома асосидаги: leg=10, Vt=24 km/soat, ln1=10 km, ln2=10 km, Q= 3066t, to-t= 0,5 soat, Dkun=30 кун, βе= 0,52, ξ=? ҳисоблансин.

Қайтишда бекор пробегли моятникли йўналиш учун бу маятникли маршрутда орқага бўш қатновчи транспорт воситаларининг  иш ҳисобини бажариш учун қуйидагиларни ҳисоблаймиз: (1-расм) юкли масофаси ℓег = 10 км, нолинчи қатновлар ℓн1 = 10 км, ℓн2 = 10 км, ташилувчи юк 1-синфга мансуб, донали (γст = 1) юк. Юкнинг умумий ҳажми Q = 3066 т.

 

1 расм. Орқага бўш қатнайдиган маятникли маршрут

 

Ташиш Камаз-5511 автомобилида 30 кун давомида қуйидаги ишлатиш кўрсаткичлар билан бажарилади: Vт = 24 км/соат, tо-т = 0,7 соат, ишдаги вақт Тн = 14 соат, Аэ Lкун вa βе ларни аниқлаш зарур. [11]

1. Автомобилларнинг маршрутда бўлиш вақтини топамиз. Айни мисолда βм=0,5 бўлгани учун:

Тм = Тн – tо = Тн – (ℓн1 + ℓн2) / Vт = 14 – (4+ 8) / 24 = 13,5 соат

2. Кун давомидаги юкли қатновлар сони:

Zге = Тн * β*Vт / ℓег + βе * Vт * tо-т = 13,5 * 0,5*24 / 10 + 0,5 * 24* 0,7 = 8,8 ~ 9

Қатновлар сони Zге = 9 бутун деб Tm1 ни қайтадан ҳисоблаймиз:

Тм1 = Zге (ℓег + βе * Vт * tо-т ) / βе * Vт = 9 (10+ 0,5 * 24) / 0,5 * 24 = 13,8 соат Ишдаги вақт Тн1 = Тм1 + tо = 13,8 + 0,5 = 14,3 соат.

3. Автомобилнинг бир кунлик иш унумини аниқлаймиз: тоннада

Qкун = qн * γст* Zге = 6 * 1 * 9 = 54тонна.

Ркун = qн * γст * ℓег * Zге = 6 * 1 * 9 * 10 = 540 ткм

Ташиш режасини бажариш учун зарур автомобилларнинг ишлатишдаги сони:

Аэ = Qреж / Дик * Qкун = 30660 / 30 * 54 = 19 та.

4. Автомобилларнинг бир кунлик қатнов масофаси:

Lкун = ℓег * Zге / βе - ℓх + (ℓн1 + ℓн2) = 10 * 9 / 0,5 – 10 + (4+8) = 182 км

Кун давомида қатнов масофасидан фойдаланиш коеффиценти:

βе = ℓег* Zге/ Lсут = 10 * 9 / 182 = 0,495

5. ξ – автомобилнинг бир иш бирлигига тўғри келувчи йўлини билдиради.

ξ = Lум / Pкун = 182 / 540 = 0,337

6. Ушбу ўгирувчи коэффициент аниқланиб, шу асосда мижоз учун алоҳида шароитни ҳисобга олувчи тариф аниқланади ва тақдим қилинади. Пираворд натижада мижоз билан қуйидаги моделдаги тариф билан келишилади. [12]

D1 = m1 + Х1 + Х2 + Х3 + Х4 + Х5 + Х6 + Х8 + Х9

m1-ойлик маош ва ижтимоий сарфлар,

Х1- ёқилғи сарфи,

Х2 -мойлар сарфлари,

Х-жиҳозни ишлатишга тайёрлаш сарфлари,

Х4 -автошина сарфи,

Х5 -амартизация сарфлари,

Х6 -даврий харажатлар,

Х8 -ялпи фойда,

Х9 -йўл фонди ва турли ажратмалар.

Хu = m1 + Х1 + Х2 + Х3 + Х4 + Х5; Хm = Xy + X6 + X9;

Хm –тўлиқ таннарх.

7. Тўлиқсиз таннархнинг даромаддаги салмоғи ηxu ни топамиз.

ηxu = 1 - (η6 + η8 + η9)

η6 = 0,18-0,25 - хўжалик харажатларнинг даромаддаги салмоғи,

η8 = 0,3-0,1 ялпи фойданинг даромаддаги салмоғи,

η9 = 0,04 + 0,02 = 0,06 йўл фондига ажратманинг даромаддаги салмоғи.

8. Ҳисобдаги нарх D1 ни топамиз.

D1 = Хu / ηxu;

9. Сотувдаги нарх Dс ни топамиз.

D = D1 * η7

η7 = 1,2 юк ташишда ҚҚСни ҳисобга олувчи коэффициент.

Барча санаб ўтилган сарф харажатлар ва бошқа кўрсаткичларни ўзлаштириш чегара ҳажмлари ҳисобланиб, ҳар бир автокорхона ўз ташиш имкониятидан келиб чиқиб, шартномага мўлжалланган режани ишлаб чиқади. Тўловни тезкор хал қилса, унга нисбатан бонус чегирмаларни тақдим қилиши мумкин. Бу билан юк ташувчи ва мижоз талаблари интеграцияланади.

 

Aдабиётлар рўйҳати:

  1. Мирзиеев Ш. Верховенство закона и интересы народа являются основой развития страны и благосостояния народа. Т.: Узбекистан, 2017.
  2. Саматов Г.А., Камильджанов Б.И., Галимова Ф.Г. Концепции и модели логистического управления. Т.: Наука и техника. 2015. С. 227.
  3. Бутаев Ш.А., Сидикназаров В.М., Муродов А., Кузиев А.О. Логистика (Управление цепочками поставок). Т: Экстремум-ПРЕССА. 2012. 577 с.
  4. Третьякова А.П., Зыков О.А. Логистика. Тюмень. 2010. 269 с.
  5. Гаджинский А.М. Логистика. М.: Маркетинг. 1999. 228 с.
  6. Левкин Г.Г. Логистика: теория и практика. Ростов н/Д: Феникс. 2009. 221 с.
  7. Миротин Л.Б. Транспортная логистика. М.: Экзамен. 2002. 512 с.
  8. Лукинский В. С. Модели и методы теории логистики. СПБ.: Питер. 2007. 448 с.
  9. Лавриков И.Н., Пеньшин Н.В. Транспортная логистика. Тюмень: ХГТУ 2016. 92 c.
  10. Дыбская В.В., Зайцев Е.И., Сергеев В.И., Стерликова А.Н. Логистика. Интеграция и оптимизация логистических бизнес-процессов в цепях поставок. М.: ЭКСМО. 2011. 981 с.
  11. Мамадалиев М.Х., Абдирахмонов Р.А., Тешабоев У.М. Особенности антиблокировочной системы тормозов abs автомобиля. “Ученый XXI века» халкаро илмий журнали, №12-3(71) декабрь 2020 й. 16-18 бетлар.
  12. Р.А.Абдирахмонов, М.Х.Мамадалиев, М.М.Халилов. Автомобилсозликнинг келажак истиқболлари. “Интернаука” халкаро илмий журнали №43 (172), 88-90 бетлар. https:// www. elibrary.ru/item.asp?id=44382874