РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 7(183)
Рубрика журнала: 22. Экономика
DOI статьи: 10.32743/26870142.2021.7.183.251828
Библиографическое описание
Худайбердиев Н., Ширинов У., Алибоев А. РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2021. № 7(183). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/183 (дата обращения: 22.12.2024). DOI:10.32743/26870142.2021.7.183.251828

РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

 

Худайбердиев Н.У.

доцент, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти,

Ўзбекистон, Самарқанд

Ширинов У.А.

катта ўқитувчи, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти,

Ўзбекистон, Самарқанд

Алибоев А.

магистранти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти,

Ўзбекистон, Самарқанд

 

Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қиска вақт ичида иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш, самарали ташқи савдо ҳамда инвестиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини барқарор ривожлантириш, банк молия тизими фаолиятини мустаҳкамлашда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди. Корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатиши учун хўжалик механизмининг барча элементлари мукаммал ишлаши зарур. Айнан шу йўналишда солиқларнинг ўрни ва солиқ механизмининг мукаммаллигига ҳам кўриладиган самара даражаси бевосита боғлиқдир.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, солиқлар давлатнинг иқтисодий асоси бўлиши билан биргаликда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини тартибга солувчи ва кафолатловчи дастаклардан биридир.

Ўзбекистонда бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишининг ҳозирги босқичида солиқлар хусусий сектор корхоналарининг фаоллигини талаб даражасида оширишда қизғин иштирок этиши зарурлиги ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларини адо қилиш учун янада долзарброқ масалаларни қамраб олишни тақозо этмоқда.

Айниқса, билвосита солиқларнинг аудитини ташкилэтишни такомиллаштиришда муаяйн камчиликлар кўзга ташланмоқда. Билвосита солиқлар аудитини такомиллаштириш орқали хусусий сектор корхоналарининг иқтисодиётдаги аҳамиятини янада ошириш имконияти туғилади.

Сўнги йилларда аудиторлик фаолиятини халқаро аудиторлик тизими тажрибасидан фойдаланган ҳолда қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Аудиторлик фаолиятининг янги тус олишига асосий сабаблардан бири мамлакатимиз иқтисодиётига киритилаётган ката миқдордаги инвестициялар ва қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши мамлакатимиз аудиторлик хизматлари бозорида янги аудиторлик хизматларининг пайдо бўлишига замин яратди. Агар корхоналарда айнан солиқ юзасидан кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари ҳақида гапирадиган бўлсак, уларга қўйидагиларни киритишимиз мумкин:

 

1 расм. Солиқ юзасидан кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари

 

Бу эса корхона ва ташкилотларнинг хўжалик ва молиявий фаолиятлари бўйича солиқларни тўғри, ўз вақтида ва айниқса солиқ имтиёзларидан фойдаланиш йўлларини топиш ҳамда корхонада қўллаш йўлларини аниқлашга солиқ ҳисоб-китоблари тизимини соддалаштириш ва уни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича ўзига хос ташкилий, ҳуқуқий каби маслаҳатлар бериш мақсадини ҳам қамраб олган аудиторлик хизматига бўлган талабни кучайтиради.

«Солиқ аудити» - бу хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқлар, мажбурий тўловлар ва бюджетдан ташқари фондларга тўловларни тўғри ҳисобланиши, ўз вақтида ва тўлик бюджетга тўланиши, қонунчиликка риоя қилинишини мустақил текшириш ҳамда солиқлалари бўйича хизматлар кўрсатищдир.

Ресурс солиқлар аудитининг мақсади – корхона тўлайдиган ресурс солиқларнинг тўғри ҳисобланганлиги, улар бўйича имтиёзларнинг тўғри қўлланилганлигини аниқлашдан иборат. Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ ҳисоботи меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш, хулоса ишончлилиги юзасидан ҳисобот тайёрлаш ҳамда амалдаги қонунчилик, аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солувчи тизим, аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро шартнома мажбуриятлари билан белгиланадиган бошқа солиқлар юзасидан аниқ масалани ечишдан иборатдир.

Солиқ аудити молиявий ҳисобот аудитининг алоҳида бир кўриниши сифатида шаклланиш сари интилмоқда. Солиқлар аудити мажбурий молиявий ҳисоботлар аудитининг бир қисми сифатида аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилиши ҳозирги кунда алоҳида кўзга ташланмоқда. Бунга албатта корхоналарнинг раҳбарлари ташаббуслари билан аудиторлардан солиқ ҳисоби ва ҳисоботи текширилиш талаб қилинади. Аммо, молиявий ҳисобот аудити мижоз корхонанинг солиқ мажбуриятларининг тўлиқ кўламини текшириш имкониятини қамраб ололмайди. Шунинг учун, мижоз корхона солиқ рискини камайтириш, солиқ ҳисобини тўғри ва самарали йўлга қўйишда солиқ ҳисобини тўлиқ текшириши мақсадида алоҳида солиқ аудитини ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади.

«Аудитни режалаштириш» номли №3 АФМСга мувофиқ режалаштириш аудиторлик текширувини ўтказишнинг бошланғич босқичи ҳисобланиб, аудиторлар режа тузилгунга қадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари ва аудиторлик текширувининг барча босқичларида умумий режа ҳамда дастурда келтирилган вазифаларни қатъий тартибда амалга оширишлари лозим. Стандартга мувофиқ, аудиторлик текширувини режалаштириш жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим:

 

2 расм. Телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи субъектлар аудиторлик текширувини режалаштириш босқичлари

 

Таъкидлаш жоизки, телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи субъектлар фаолиятини ташқи аудитдан ўтказишни режалаштириш жараёни аудиторлик текширувини дастлабки режалаштиришдан бошланиши қонун ҳужжатларида кўрсатилган, «Аудитни режалаштириш» номли АФМСда мазкур жараёнда бажариладиган вазифалар ёки аудиторлик амаллари мазмуни аниқ келтирилмаган. Жумладан, аудитни дастлабки режалаштириш босқичида «Аудитни режалаштириш» номли АФМСнинг 12 ва 13-бандларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан аудитни ўтказиш билан боғлиқ асосий ташкилий масалаларни келишиб олиши белгиланган бўлиб, бунинг учун аудитор хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти билан танишиши ва корхона фаолияти тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлиши талаб этилган.

Биз тадқиқотимиз натижасида телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи субъектларда даромадларни ташқи аудитдан ўтказишнинг умумий режасини ишлаб чиқдик (1-жадвал).

1-жадвал.

АУДИТНИНГ УМУМИЙ РЕЖАСИ[1]

Текширилаётган ташкилот_ Жиззахдон махсулотлари АЖ

Аудит даври________2020 й.

Киши-соатлар сони__540 киши соат

Аудиторлик гуруҳи раҳбари__Тошматов Т.Т.

Аудиторлик гуруҳи таркиби___Солиев К.Н., Жасуров Н.Р.

Режалаштирилаётган аудиторлик хатари___2__

Муҳимликнинг режалаштирилаётган даражаси____

 

Унинг номидан аудиторлик хулосаларига имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилоти раҳбари

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

Ишлаб чиқилган аудиторлик режаси асосида аудтор аудиторлик дастурини ишлаб чиқади.

АУДИТ ДАСТУРИ

Текширилаётган ташкилот_ Жиззахдон махсулотлари АЖ

Аудит даври________2019 й.

Киши-соатлар сони__540 киши соат

Аудиторлик гуруҳи раҳбари__Тошматов Т.Т.

Аудиторлик гуруҳи таркиби___Солиев К.Н., Жасуров Н.Р.

Режалаштирилаётган аудиторлик хатари___2__

Муҳимликнинг режалаштирилаётган даражаси____

 

Унинг номидан аудиторлик хулосаларига имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилоти раҳбари

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

Ресурс солиқлари аудитини ўтказишда унинг режаси ва дастурини тўғри тузиб олиш аудиторлик текширувининг янада аниқлилиги ва ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

 

Aдабиётлар рўйҳати:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) 2000 й. 26 май. Солиқлар ва божхона хабарлари, 2000 йил 13 июнь.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида»ги Қарори, 2007 йил 4 апрел, № ПҚ-615.
  3. Уразов К.Б., Худайбердиев Н.У. Солиқлар ва тўловлар аудитининг хусусиятлари. Самарқанд-2012.
  4. Shirinov U. The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems //TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR). – 2017. – Т. 6. – №. 2and3. – С. 23-31.
  5. Ширинов У. А. и др. Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио //Интернаука. – 2019. – №. 5-2. – С. 19-21.
  6. Ширинов У. А. и др. Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобини такомиллаштириш //Интернаука. – 2019. – №. 2-2. – С. 83-85.

[1]Муаллиф ишланмаси