БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ИЖОДИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 14(190)
Рубрика журнала: 11. Педагогика
DOI статьи: 10.32743/26870142.2021.14.190.263575
Библиографическое описание
Мангитбаева З.У. БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ИЖОДИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2021. № 14(190). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/190 (дата обращения: 22.12.2024). DOI:10.32743/26870142.2021.14.190.263575

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ИЖОДИЙ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШ

Мангитбаева Зайфун Узакбаевна

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш худудий маркази ўқитувчиси,

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус

 

ОБУЧЕНИЕ УЧЕНИКОВ НАЧАЛЬНОЙ ШКОЛЫ ТВОРЧЕСКОМУ МЫШЛЕНИЮ

Мангитбаева Зайфун Узакбаевна

преподаватель Регионального центра переподготовки и повышения квалификации работников народного образования Республики Каракалпакстан,

 Республика Каракалпакстан, г. Нукус

 

АННОТАЦИЯ

Мақолада бошланғич синф ўқувчиларини ижодий фикрлашга ўргатиш, ўқиш фанини ўқитишнинг асосий мақсади мустақил фикрлаш, образли тафаккурга оид билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш вa ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш, асарларни ўргатиш китобхонлик маданиятини шакллантириш ҳакида ёзилган.

АННОТАЦИЯ

Статья посвящена обучению учащихся младших классов творческому мышлению, основная цель обучения чтению - мыслить самостоятельно, формировать и развивать знания, навыки, умения, связанные с образным мышлением, и заинтересовать учащихся художественной литературой, обучать произведениям для формирования культуры чтения.

 

Калит сўзлар: ўқувчи, ижодий фикрлаш, ўқиш, билим, кўникма, малака, асар, китобхонлик маданияти.

Ключевые слова: читатель, творческое мышление, чтение, знания, умение, умение, работа, культура чтения.

 

Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синфларда ўқиш фани ўқувчиларни онгли, тўғри ва ифодали ўқишга ўргатиш билан бирга уларда китобхонлик ва нутқ маданиятини ҳамда мустақил фикрлаш қобилияти шакллантиради. Ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантиришга хизмат қилади. Бошланғич синфларида ўқиш фанини ўқитишнинг асосий мақсади: миллий ҳамда жаҳон адабиётининг нодир намуналарини ўқитиш орқали ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий дунёси, адабий-эстетик дидини шакллантириш ҳамда уларда мустақил фикрлаш, образли тафаккурга оид билим, кўникма, малакаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш; ўқувчиларни бадиий адабиётга қизиқтириш, асарларни ўргатиш жараёнида олам ва инсон табиати, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар, шунингдек, китобхонлик маданиятини шакллантириш орқали ўқувчиларнинг маънавиятини, дунёқарашини кенгайтириб, мустаҳкамлаб боришдан иборат.

Маълумки, бола тафаккури, қизиқиши, мойилликлари, асосан, бошланғич синфлардан шаклланиб индивидуал қиёфа касб эта бошлайди. Бу даврда ўрганилиши кўзда тутилган ўқув фанларининг ҳар бири  боладаги  ҳиссий-иродавий хусусиятлар ва билиш жараёнларининг қайсидир бирига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Масалан, математика дарсларида мантиқий тафаккур ва хотира; ўқиш дарсларидаҳис-туйғу,нутқ маданияти,коммуникативлик; она тили дарсларида боғланишли нутқ, ижодий фикрлаш; тасвирий санъат дарсларида тасаввур, хаёл, фантазия; жисмоний тарбия дарсларида ирода, характер хусусиятларини  тарбиялаш мақсадига оид таълимий вазифалар амалга оширилади. Айниқса, она тили ва ўқиш фанлари ўқувчилар ижодий тафаккурини камол топтиришда алоҳида ўрин тутади.

“Ўқиш” дарслигида, асосан, кичик матн яратиш, сарлавҳа топиш, режа асосида баён ёзиш, асар мазмунига доир расм чизиш, ҳикоя тузиш (ўқув йили якунида) каби топшириқлар орқали ижодий  фикрлаш  масаласига эътибор қаратилган. Юқоридаги фикрлардан бошланғич таълимда иншо ўтказиш методикасини  такомиллаштириш орқали ўқувчилар  ижодий  тафаккурини  ўстириш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келиш мумкин.

Узлуксиз адабий таълим жараёнида иншолар хусусиятига кўра уч гуруҳга бўлинади:

а) қайта хотиралаш хусусиятига эга бўлган иншолар;

б) қисман изланувчанлик хусусиятига эга бўлган иншолар;

в) ижодийлик хусусиятига эга бўлган иншолар.

Бундай хусусиятдаги иншолар, асосан, юқори синфлар адабиёт дарсларида ўтказилади. Лекин кичик синфлардан бошлаб иншо ёзишга тайёрлаб бориш ўқувчиларнинг ижодий  малакалари ҳамда боғланишли  нутқини ўстиришга замин яратади.

1. Қайта хотиралаш хусусиятига эга бўлган иншоларни ёзишда, асосан, дарслик  материалларига таянилади. Бундай  мазмундаги иншолар дарсда ўрганилган мавзулар таҳлилига, асарнинг ғоявий мазмунини ёритишга бағишланади. Таъкидлаш мумкинки, бошланғич синфлар “Ўқиш” дарсларида асосий эътибор ўқувчиларнинг оғзаки нутқини ўстиришга (қайта ҳикоялашга), ўқиш техникасига риоя қилишга ёки ўқиш тезлигини оширишга қаратилади.

2. Қисман изланувчанлик хусусиятига эга бўлган иншолар мустақил ўқилган асарлар юзасидан яратилади. Бундай мазмундаги иншолар қисман изланишни, яъни ўқувчидан асарга мустақил баҳо беришни талаб этади. Ўқувчи асар ва ҳаётдаги воқеа-ҳодисаларни қиёслаши зарур бўлади.

3.  Ижодийлик хусусиятига  эга бўлган иншолар ўқитувчи ва ўқувчидан тинимсиз изланишни тақозо этади. Бунда ўқувчидан ён-атрофидаги воқеаларга нисбатан синчков ва узатувчан бўлиши, ҳаётни ўрганиши, эгаллаган билим ва кўникмаларини янги вазиятларда қўллай олиши, ижодий  фаолият кўрсатиши талаб этилади.

Ўқишга ўргатишда бўғин асос қилиб олинади. Бунинг учун ўқитувчида бўғин жадвали бўлиши лозим. Бўғин жадвали асосида ўқиш намунаси кўрсатилади, яъни ҳарфлаб эмас, ичида, биринчи ҳарфни кўз билан кўриб, унинг номини дилда сақлаб, иккинчи ҳарфни кўриш ва иккаласини боғлаб, унлини мўлжаллаб улаб айтиш тушунтирилади. Бўғин ўқиш ўқитувчининг намунаси асосида доимий равишда ҳар бир дарсда изчил олиб борилади. Бунда “Алифбе” саҳифаларидаги сўзларни олдин бўғинга бўлиш, сўнг ўқишни машқ қилиш яхши самара беради. Ўқитувчининг намунали ўқишидан сўнг биргаликда овоз чиқариб ўқиш, якка-якка ўқиш, шивирлаб ўқишдан фойдаланилади. Айниқса, секин ўқийдиган ўқувчилар бўлган синфларда хор билан ўқитиш ўқишни тезлаштиришга ёрдам беради. Синф ўқувчиларининг ўқиш кўникмаларидан келиб чиқиб, матндаги сўзларни хаттахтада бўғинларга бўлиб ёзиш, ўрганилган ҳарфларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча сўз бирикмалари, гаплар тузиб ёзиш ва ўқитиш усулидан ҳам фойдаланилади. Маълумки, “Алифбе” саҳифаларида бўғин тузилиши мураккаблашиб боради. Шунинг учун ўқитувчи ҳар бир бўғин тузилишининг мураккаблигига қараб иш усулларни белгилаб олиши зарур. Масалан, уч товушдан тузилган, тўрт товушдан тузилган бўғинларни ўқишга ўргатиш ҳам ўзига хос қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бунда о-лов, Ман-нон типидаги бўғинларда о-ло:в, Ма:н-но:н тарзидаги қўшимча чизиқдан, бодринг, дўст типидаги бўғинларда бо:д-ри:нг, тў:р:т тарзидаги қўшимча чизиқлардан фойдаланилади. Умуман олганда, ҳар бир ўқиш дарсида, албатта, бўғин тузилиши мураккаб бўлган сўзларни ўқиш машқи ўтказилиши лозим. Бу усул ўқувчиларда ўқиш малакасининг такомиллашувига ёрдам беради. Ўқишга ўргатишда сўзларни ва гапларни тўлдириб ўқиш кўникмаларини ҳосил қилиш ўқувчини гап тузишга, тез фикрлашга йўналтиради. Ўқувчи тушириб қолдирилган ҳарф ва сўзни расмга қараб топади, унинг гап мазмунига мос ёки мос эмаслигига эътибор беради, ўртоқларига нисбатан тез топиб, ўқитувчининг раҳматига сазовор бўлишга интилади.

Ижодийлик хусусиятига эга иншолар ижтимоий ҳаёт, меҳнат; шахсий кечинмалар ва таассуротлар; табиат манзаралари; кишилар турмуш тарзи, уларнинг меҳнат жараёни, портрет, ёзувчи ҳаёти ва ижодий фаолиятига доир расмлар асосида; ҳайкалтарошлик, меъморчилик, мусиқа ва тасвирий санъат асарлари ҳақидаги мавзуларни ёритиши юзасидан бўлиши мумкин. Ижодийлаштирилган иншоларнинг муваффақиятли чиқиши бир қатор омилларга боғлиқ. Булар: мавзунинг қизиқарли бўлиши; бир вақтнинг бир нечта мавзунинг тавсия этилиши; ўқитувчи раҳбарлиги ҳамда теварак-атрофни, одамларнинг турмуш тарзи ёки хатти-ҳаракатларини кузатишга одатлантириш кабилардир.

Мавзунинг қизиқарлилиги ўқувчига мотивация берса, кўп вариантлилик ихтиёрий танлашга шароит яратади. Ўқувчи фаолиятини тўғри йўлга сола билиш эса муваффақият омилидир. Атроф-олам ва ҳаётни кузатишга одатлантириш орқали ўқувчида тўпланган  маълумотлардан ўз ўрнида ва тизимли  фойдаланиш малакаси шакллантирилади. Ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстириш, нутқ маданиятини шакллантириш технологияси Машғулот мақсади:ўқиш дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришдаги илгор усуллар, ўқувчиларда нутқ маданияти ва нотиқлик санъатини шакллантириш бўйича кўрсатмалар бериш. Маълумки, нутқ тафаккур билан боғлиқ, шунинг учун у тафаккур билан узвий ўстирилади. Дарсда ўқилганасарни ўқувчилар онгли тушуниши, асосиймазмунини, ғоясини англаб етиши учун анализ, синтез, таққослаш, умумлаштириш каби мантиқий усуллар қўлланади. Ўқилган асарни анализ қилишда ҳар хил иш услубларидан фойдаланилади. Болалар ҳикоядаги асосий қатнашувчи шахсларни айтадилар, ўқитувчи раҳбарлигида асар режасини тузадилар. Қатнашувчи шахсларни ўқувчилар ҳар хил тартибда айтишлари мумкин, аммо ўқитувчи уларни асарда қатнашиш тартибида айтишни сўрайди. Натижада ўқитувчи раҳбарлигида ҳикоянинг чизмаси тузилади. Ўқитувчи берган саволлар ёрдамида

Хулоса қилганда, ўқитувчининг теварак-атрофдаги ўзгаришларни кузатишга доир топшириқлар бериши; адабиёт ва санъатнамуналари билан мунтазам танишиб боришини йўлга қўйиши;зарур манбалар билан таъминлаши; мустақил ишлашга қулай муҳит яратиши каби таълимнинг дидактик тамойилларини эътиборга олиши ва бунда болаларнинг физиологик-психологик хусусиятларини назарда тутиши ижодий тафаккур ривожида ўзининг ижобий самарасини беради.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. Рахматуллаева Л.И. Методика преподавания родного языка. –Т.: Учебное пособие. Молия Иктисод, 2007.