ПЕДАГОГ-ТАРБИЯЧИНИНГ ИЖОДКОРЛИК СИФАТЛАРИ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 16(192)
Рубрика журнала: 11. Педагогика
DOI статьи: 10.32743/26870142.2021.16.192.268602
Библиографическое описание
Ахмедова М. ПЕДАГОГ-ТАРБИЯЧИНИНГ ИЖОДКОРЛИК СИФАТЛАРИ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2021. № 16(192). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/192 (дата обращения: 24.11.2024). DOI:10.32743/26870142.2021.16.192.268602

ПЕДАГОГ-ТАРБИЯЧИНИНГ ИЖОДКОРЛИК СИФАТЛАРИ

 

Ахмедова Мухаббат

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий маркази ўқитувчиси,

Ўзбекистон Республикаси, Нукус

 

ТВОРЧЕСКИЕ КАЧЕСТВА ПЕДАГОГА-ВОСПИТАТЕЛЯ

 

Ахмедова Мухаббат

преподаватель Регионального центра переподготовки и повышения квалификации работников народного образования Республики Каракалпакстан,

Республика Узбекистан, г. Нукус

 

АННОТАЦИЯ

Мақолада педагогнинг ўзини ўзи ижодий фаолиятга йўналтириши ва бу фаолиятни самарали ташкил эта олиши ва касбий-ижодий фаолият – мутахассиснинг касбий масалаларни ижодий ҳал қилиш муваффақиятини тавсифловчи фаолияти, инновацион хатти-ҳаракати ҳақида сўз боради.

АННОТАЦИЯ

В статье рассматривается самоориентация педагога к творческой деятельности и умение ее эффективно организовать, а профессионально-творческая деятельность - деятельность, характеризующая успешность специалиста в творческом решении профессиональных задач, новаторское поведение.

 

Калит сўзлар: педагог-тарбиячи, ижодкорлик, касбий-ижодий фаолият, касбий-ижодий имконият

Ключевые слова: педагог, творчество, профессионально-творческая деятельность, профессионально-творческие возможности.

 

Педагог-тарбиячи ўз-ўзидан ижодкор бўлиб қолмайди. Унинг ижодкорлик қобилияти маълум вақт  ичида изчил ўқиб-ўрганиш, ўз устида ишлаш орқали  шакллантирилади ва у аста-секин такомиллашиб, ривожланиб боради.

Ҳар қандай мутахассисда бўлгани каби бўлажак педагогларнинг креативлик қобилиятига эга бўлишлари учун таълим олувчилик йилларида пойдевор қўйилади ва касбий фаолиятни ташкил этишда изчил ривожлантириб борилади. Бунда педагогнинг ўзини ўзи ижодий фаолиятга йўналтириши ва бу фаолиятни самарали ташкил эта олиши муҳим аҳамиятга эга. Педагог ижодий фаолиятни ташкил этишда муаммоли масалаларни ечиш, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, шунингдек, педагогик характердаги ижод маҳсулотларини яратишга алоҳида эътибор қаратиши зарур.

  • Ижодкорлик–муайян  янгиликнинг аҳамияти ва фойдали эканлигини белгиловчи шахс фаолияти ва унинг натижаси.
  • Ижодкор шахс–ижодий жараённи муваффақиятли амалга ошира оладиган ҳамда аниқ ижодий натижа (маҳсулот)ларга эга шахс.
  • Креатив шахс–жараён ёки натижа сифатида ижодкорликни намоён этувчи, масалаларни ечишга ностандарт усуллар билан ёндаша олишга мойил, ўзига хос ҳаракатларни ташкил этиш, янгиликларни илгари суришга, ижодий маҳсулотларни яратишга лаёқатли ва тайёр шахс.
  • Ижод – ижтимоий субъектнинг янгилиги, аҳамияти ва фойдалилиги жамият ёки муайян гуруҳ томонидан тан олинган фаолияти ёки фаолияти натижаси.
  • Ижодкор шахсни тарбиялаш – касбий-ижодий фаолият тажрибаларини қарор топтириш ва бойитиш асосида ижодий ғоя, уларни амалга ошириш кўникма ва малакаларига эга шахсни шакллантириш ва ривожлантириш.
  • Касбий-ижодий фаолият – мутахассиснинг касбий масалаларни ижодий ҳал қилиш муваффақиятини тавсифловчи фаолияти, инновацион хатти-ҳаракати.
  • Ижодий топшириқлар – муаммоли вазиятларни тизимли таҳлил асосида ҳал қилишга йўналтирилган масалалар тизими.

Касбий-ижодий имконият

  • ижодий тафаккурнинг шаклланганлик даражаси
  • касбий-ижодий лаёқат ва шахсий  сифатларнингривожланганлиги
  • касбий компетенция, малакага эгалик
  • касбий ижод методологияси асосларини ўзлаштирганлиги

Касбий ижодкорлик методологияси – ижодкорликнинг жараён ва натижа сифатида объектлар ҳамда муайян касбий фаолият турларига муносабат кўринишидаги тузилиши, мантиқий ташкил этилиши, метод ва воситалари ҳақидаги таълимот.

Ижодий тафаккур – тафаккурнинг ижод жараёнини ташкил этиш ва ижод натижалари (маҳсуллари)ни башоратлашни ифодаловчи тури. Ижодий қобилият – ижодий фаолиятни муваффақиятли амалга ошириш ва унинг натижаланганлигини баҳолашда намоён бўладиган индивидуал хусусияти. Ўзини ўзи ижодий фаоллаштириш – шахснинг ижодий фаолиятда ўз имкониятларини тўлақонли намоён қилиши ва ривожлантиришининг ижодкор ва креатив бўлиши ёки бўлмаслиги эмас, балки машғулотларни ижодкорлик, креативлик руҳида ташкил этиши, янги ғояларни таълим жараёнида синаб кўришга интилиши зарур. Машғулотларда «креативлик йўл ҳаритаси»га кўра қуйидаги 4 та йўналиш бўйича ҳаракатланади:

1) ижодий фикрлаш кўникмаларини намоён этиш;

2) машғулотларни қизиқиш билан ўзлаштиришга рағбатлантирувчи стратегиялардан фойдалана олиш;

3) инновацион ёндашув ва педагогик масалаларнинг ечимини топишга креатив ёндашиш;

4) кутиладиган натижа.

Мактабгача таълим муассасаларида педагогик жараённи ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари Тарбиячи педагогик жараённи ташкил этишда қатор вазифаларни белгилаб олиши зарур. Мактабгача таълимда машғулот энг асосий шакли саналиб, у ҳамма болалар учун мухимдир. Унда тарбиячи дастур мазмунида белгилаб берилган, кун тартибида унга маълум ўрин ва вақт ажратилганлигига эътиборини қаратиб ўзининг раҳбарлигида ўтказилади.

Тарбиячи машғулотда болаларни янги билимлардан хабардор қилади, болалар эгаллаб олган билимларни эса аниқлаб, мустаҳкамлайди, бунинг учун тарбиячи аввалдан машғулотга мос материалларни йиғиши, унга хос ҳолда машғулотда образга киришишга етарли малакаси бўлиши муҳим саналади. Шудан сўнг у болаларнинг амалий машғулотини ташкил этади. Мактабгача таълим ёши гуруҳлари билан боғлиқликда машғулотларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Кичик ёшдаги болалар билан олиб бориладиган машғулотларнинг мақсади болаларнинг нутқи ва ҳаракатини ривожлантириб боришдир. Катта ва тайёрлов гуруҳларидаги машғулотлар орқали болаларда ташаббускорлик ва мустақиллик, билимга қизиқувчанлик, фаол тафаккур қилиш, таққослаш, умумлаштириш, хулосалар чиқариш каби малакалар таркиб топтириб борилади. Болаларда кузатувчанлик, масъулият ҳисси такомиллаштириб борилади, уларда ақлий меҳнат қилиш малакаси ва хоҳиш-истаги тарбияланади.

Мактабгача таълим муассасада машғулотлар болаларни мактабга тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Бу машғулотларда болалар ўқув фаолияти кўникмалари ҳосил қиладилар, анча интизомли, уюшган бўлиб борадилар. Уларда барқарор диққат, диққатни бир нарсага қарата олиш, иродавий зўр берилиш қобилияти ривожланади. Системали ўқиш натижасида билишга қизиқиш пайдо бўлади.

Болаларни жамоада ўқитиш муайян афзалликларга эга: биргаликда ишда улар бир-бирларига актив таъсир этадилар, ташаббус, фаҳм-фаросат кўрсатиш имконига эга бўладилар. Болалар олдиларига кўпчиликдан куч-ҳайрат талаб қиладиган вазифалар қуйилганда биргаликдаги кечинмалар пайдо булади, коллективизм туйгуси вужудга келади. Экскурсиялар, расм чизиш, лой ва пластилиндан буюмлар ясаш, қуриш ясашга оид ишларни биргаликда бажариш, умумий уйинларда ва мусиқа машғулотлардаги рақсларда, ҳаракатларни ривожлантириш машғулотларида бирлашиш, бадиий адабиётни ўқиш туфайли юзага келган биргаликдаги кечинмалар – буларнинг ҳаммаси иноқ болалар коллективини вужудга келтиришда ёрдам беради ҳамда, коллективда яшаш ва ишлаш кўникмаси ҳосил килади.

Машғулотларда таълим бериш болалардан ақлий ва жисмоний зўр  беришни талаб этади, яъни у боланинг фаол ҳаракатланиш билан боғлиқ бўлиб, бола маълум натижага эришиш учун интилади, бу эса боладан узоқ давомли ихтиёрий диққатни талаб этади. Шунинг учун машғулотга тайёрланишда боланинг ёши, имкониятини эътиборга олиш зарур.

Болалар машғулотларни турли хил кўринишларини эгаллашлари оркали, ёшлари ўсиб бориш давомида, мактабга бўлган кизикишлари ҳам ўсиб ривожланиб боради ва улар мактабни ҳам ҳеч қийналмай ўқиб, давом эттириб борадилар.

Болалар гуруҳи жамоасини ташкил этишда тарбиячи асосан болаларга турли байрам тадбирларида иштирок этишларига оид вазифаларни амалга ошириши, айрам тадбирларида болаларни ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда рақс, шеър, қўшиқ, лапарлар, саҳна намойишларида иштирок этишларини таъминлаш билан бирга улардаги аҳлоқий муносабатларни тенгқурларини ҳурмат қилиш, бир-бирини фикрини эшита олиш каби фазилатларни шакллантиради. Тарбиячининг юқоридаги мақсадларни амалга оширишда бир қанча вазифалар белгиланади.

1. Тарбиячининг кўпқиррали ижодкор бўлиши.

2. Тарбиячи маънавий-аҳлоқий қиёфаси билан тарбияланувчиларга ибрат бўлиши.

3. Мактабгача таълим муассаса раҳбари ва ходимлар жамоаси билан ҳам фикр бўла олиш қобилиятига эга бўлиши.

4. Тарбиячи мактабгача таълим муассасаси раҳбари ва мактабгача таълим муассасаси ходимлар жамоасини  ота-оналар билан ҳамкорлик ўрнатиш тажрибасига эга бўлиши.

Демак, мактабгача таълим ташкилотларида педагогик жараённи ташкил этишда тарбиячи-педагог аввало болалар гуруҳи жамоасини уюштира олиш махоратига эга бўлмоғлиги муҳим аҳамият касб этади. Ушбу жараёнда болаларда ўз Она Ватанига муҳаббат катталарга ҳурмат тенгқурларини эъзозлаш каби сифатлар шаклланади.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. Абдуллаева  Х.А.  Машғулотларда  фаол  таълим  усулларидан фойдаланиш. – Фарғона: ФарДУ, 2008.
  2. Авлиякулов Н.Х., Мусаева Н.Н. Педагогик технологиялар.  –  Т.:  «Fan va texnologiyalar» нашриёти, 2008.