ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУЛЬТИМЕДИЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 19(195)
Рубрика журнала: 11. Педагогика
DOI статьи: 10.32743/26870142.2021.19.195.278809
Библиографическое описание
Турғунова Э.Э., Халимова М.М. ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУЛЬТИМЕДИЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2021. № 19(195). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/195 (дата обращения: 22.12.2024). DOI:10.32743/26870142.2021.19.195.278809

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУЛЬТИМЕДИЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ

Турғунова Эркиной Эргашевна

Андижон давлат университети ўқитувчиси,

Ўзбекистон, Андижон

Халимова Мухайё Мухаммедовна

Андижон давлат университети ўқитувчиси,

Ўзбекистон, Андижон

 

АННОТАЦИЯ

Мақолада мультимедия, унинг турлари, техник воситаларнинг роли, ундан фойдаланиш, жамиятда тутган ўрни хақида маълумот берилган.

АННОТАЦИЯ

В статье обсуждается роль мультимедиа, ее типы, роль технических средств массовой информации, ее использование и роль, которую они играют в обществе.

 

Калит сўзлар: мультимедия, интернет, технология, аналогия, гипермедия, проектор, такдимот.

Ключевые слова: мультимедиа, интернет, технологии, аналогия, гипермедиа, проектор, презентация.

 

Маълумки, тараққиёт ўсган сари хамма жабхада сезиларли ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса, интернет тармоғидан фойдаланиш бунга асос бўлади.  Интернет тармогидан фойдаланиш барча соҳаларда ўз ифодасини топаётгани  нафақат тараққиётнинг, балки кишилар онгиинг хам тез ривожланишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бир қаторда таълим сохасида хам бир қанча ўзгаришлар рўй бермоқдаки, буни инкор этиб бўлмайди. Бундан ташқари, компьютер, телефон каби воситалардан фойдаланиш жамият ҳаётида муҳим ағамият касб этади. Айнан шу воситалардан фойдаланиш кишиларда маълум маънода ижодкорликнинг ўсишига сабабчи бўлди. Ижодкорлик айниқса ёшлар орасида тез самара беради. Улар  фойдаланаётган телефони орқали турли презентациялар, видео-роликлар, видео-монтаж каби ишларни амалга ошириб, ижтимоий тармоқларга жойлашда жуда фаоллашиб кетгани хеч кимга сир эмас. Бу жараён катта ёшдагилар орасида хам учраб туради. Кўриниб турибдики, кишилар жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган бир даврда интернет тармоғи,  оммавий ахборот воситалари орқали бериб борилаётган реклама ва эълонларга бефарқ эмас. Уларда кўрган  ва эшитган воқеа ва ҳодисаларни ўзлаштириб, ундан фойдаланиш орқали янгиликларни  кашф қилмоқда.

Шу ўринда шуни айтиш жоизки, мультимедия хам кишилик ҳаётида ўз таъсирига эга. Бу жараён барча соҳаларда ўз аксини топган десак муболаға бўлмайди,чунки жамиятнинг хамма жабҳаларида кишилар мультимедияга мурожаат киладилар. Бу жараён нафақат жамиятнинг, балки кишилар ҳаётида ҳам ўз аксини топган. Мультимедия хусусан таълим жараёнида маданият, санъат соҳасида, илмда, бизнесда ва бошка соҳаларда хам кенг қўлланилмоқда. 

Мультимедия сўзига эътибор қаратадиган бўлсак, у бир вақтнинг ўзида ҳам овоз, ҳам анимация, компьютер графикаси, видео каби маълумотлар берилади. Масалан, берилаётган маълумотда матн, овозли хабар, интерфаол воситаларни кўриш мукин. Бу турли аппарат ва дастур воситаларидан фойдаланишга асос бўлади.

Шунингдек, мультимедия термини яна информация ташувчи, керак бўлганда сақловчи,уни етарли даражада таъминлашдек вазифани хам бажаради. Бундан ташқари, мультимедия термини шуни англатадики, компьютер информацияларни кишиларга етказиш билан бир қаторда фойдаланувчига турли маълумот турларини аудио, видео, анимация ва бошқа анъанавий усулларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. 

Мультимедия қўпол ёки майин бўлишига қараб классификация килинади, яъни тахлил қилинадиган (аналогик) ва тахлил қилинмайдиган (гипермедия).

Аналогик мультимедияни тақдим этишда асосий манба кино бўлиб, уни кўраётган киши жараёнда иштирок эта олмайди, яъни унга ўзининг ҳеч кандай хулосасини  бера олмайди. У фақат кинони кўриши мумкин холос, кино хақида унинг фикри муҳим эмас, чунки у аввал суратга олинган ва оммага тақдим қилинган.

Гипермедияда эса интерфаоллик бўлиб, киши бу жараёнда беихтиёр қатнашиш имконига эга ва унга ўз фикрини билдира олади. Бунга компьютер ўйинларини мисол килиш мумкин. Кўриниб турибдики, бу жараёнда техник воситалардан фойдаланилади ва маълумот турли усулларда сақланади.

Маълумотни сақлашда турли воситалардан фойдаланилади. Улар жумласига киноплёнка, диск, қаттиқ диск, флешка ва ҳоказо.   Шу ўринда  яна кинони оладиган бўлсак, у плёнкада сақланади, унда иштирок этган киши тасвирни кўриб ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириши мумкин, лекин уни ўзгартира олмайди, чунки у аввал тақдим қилинган материал ҳисобланади. Албатта буни технология орқали амалга оширилади. Айниқса мультимедиядан фойдаланишда технологиянинг ўрни беқиёсдир.  

Технологиядан фойдаланишнинг умумий ва шахсий тури, касбий ва шунчаки оддий фойдаланувчи, маълумотдан уз жойида ва масофадан туриб фойдаланиш, интерфаол ва ноинтерфаол равишда мультимедиядан фойдаланувчилар уларнинг мақсадига кўра керакли маълумотни танлашига қараб турларга бўлинади. Мультимедиядан фойдаланувчилар масафадан туриб, иш жойида бемалол ўзининг ижодини зарур жойда тақдим килиш имкониятига эга. Бу ўз навбатида кишиларда мультимедиядан фойдаланиш имконияти янада ошгани ва унинг самараси яхши  экани ҳаётда исботланганидан далолат беради.

Мультимедия тақдимотлари плёнкада (кино), проектор орқали ва саҳнада  намойиш этилиши томошабинларга тақдим этилганда, томошабин унга эътироз ёки фикр билдира олмайди. Жонли намойиш этилган тақдимотда эса томошабин ташкилотчи ва иштирокчиларга ўз фикрини билдира олади.    

Мультимедияда тақдимотлар саҳнада жонли ёки аввал тасвирга олинган бўлиб, уни тақдим этишда видео проектор орқали ёки бошка воситалар орқали намойиш килинади. Бунда интернет тармоғининг роли катта, чунки кишилар ижод қилаётганда албатта унинг сифатига эътибор беради ва турли инновациялардан фойдаланади. Яна тайёрланган тақдимотни онлайнда хам бериш мумкин.  Кўриниб турибдики, мультимедия онлайнда интернетдан тортилган ва унга маълум маънода ишлов берилган ёки фойдаланувчи томонидан тўғридан-тўғри кўрилган ёки унга қўшимчалар  киритилиб, унга сайқал берилган кўринишдаги маълумотлардан иборат. Унинг қулайлиги шундаки, фойдаланувчи бевосита турли воситаларни ишлатиши мумкин. Саҳнада эса прожекторлар ёрдамидан хам фойдаланилади.  

Мультимедияга нафақат ўйинлар, балки видеоклиплар ҳам мисол бўлади. Мультимедия манбаларини асосан интернет сайтлари ташкил қилади. Бу жуда замонавий ва қулай усул бўлиб, сайтдан фойдаланувчилар сафини кенгайтириш имконини беради. Мультимедиянинг интернет манбалари турли  информацияларни ўз ичига олиши, материалнинг юқори кўргазмалилиги, турли маълумотларни қўллаб қувватлаш, унинг турли ижодий фаолиятда фойдаланиш имконияти характерлидир. Манбанинг бу тури ташкил қилинаётган, намойиш қилинадиган соҳа, ташкилот ёки коллектив ҳақидаги маълумотларни ва воқеаларни тез тарқатиш ва аксинча қайта қабул қилиш имконини беради.

Мультимедиядан  яна реклама, таълим, саноат, техника, медицина, бизнес, илмий тадқиқот, санъат соҳаларида хам кенг фойдаланилади. Мультимедия технологиясини катта масштабли экранларда беришнинг асосий мақсади ўрганиш ҳисобланиб, унда тақдимот турли этапларда ўтказилади: ўзлаштирилган билимларни фаоллаштириш, экранда берилган матнни ўрганувчи етарли даражада англагандан сўнг слайдшоудан фойдаланиш каби.  Бундай ёндашув дарс жараёнида маълум маънода вақтни тежайди ва ўқитувчига кўпрок ўрганувчининг билим даражасини баҳолашга имкон беради. 

Бутун дунё миқёсида мультимедия технологияси етарли даражада ҳаётий заруратга айланган. Айниқса, таълим ва медицина соҳасида мультимедиянинг ўрни беқиёсдир. Ўкитувчи таълимга оид турли манбалардан фойдаланиб, интеллектуал билимлар харитасини, онлайн тест технологияларини ишлаб чиқаётган бўлса, медицинада врачлар виртуал операцияларга тайёргарлик кўриш, онлайн операцияларни кузатиш орқали малакасини ошириш имкониятига эга.

Шунингдек, бошка соҳаларда хам  бу жараён ўз ифодасини топган. Кўриниб турибдики, мультимедия кишилар ҳаётида ўз аксини топган ва ҳамма соҳада ўз ўрнига эга.

Хулоса килиб шуни айтиш мумкинки, бу жараён хамма соҳада жадал ривожланиб боряпти ва ундан фойдаланиш хам кун сайин ортса ортяптики, камайгани йўқ. Бундан буён ҳам ривожланишига хеч қандай шак-шубха бўлиши мумкин эмас. 

 

Адабиётлар руйхати:

  1. Каптерев А. И. Мультимедиа как социокультурный феномен. — М.: Профиздат, 2002. — 224 с.
  2. Шлыкова О. В. Культура мультимедиа. Уч. пособие для студентов. — М.: ФАИР-ПРЕСС, 2004.
  3.  Деникин А.А. Мультимедиа и искусство: от мифов к реалиям // Художественная культура — 2013. — № 1 (6)
  4. Интернет сайт:   https// web.archive/org/web/ 20140728130814/
  5. Интернет сайт: https/sias.ru/magazine/vipusk 6 -2013