САНГАРДАК ҲУДУДИДАГИ ДИБОДОМ ҚИШЛОҒИ ЎПҚОНЛАРИ
САНГАРДАК ҲУДУДИДАГИ ДИБОДОМ ҚИШЛОҒИ ЎПҚОНЛАРИ
Шоназаров Шахбоз Холмуродович
магистрант, Геология фанлари университети,
Ўзбекистон, Тошкент
Каримов Асрор Рамазонович
магистрант, Геология фанлари университети,
Ўзбекистон, Тошкент
Рўзимов Иззатулло Икромжон ўғли
магистрант, Геология фанлари университети,
Ўзбекистон, Тошкент
SINKHOLES OF DIBODOM VILLAGE IN SANGARDAK
Shakhboz Shonazarov
Master's student, University of Geological Sciences
Uzbekistan, Tashkent
Asror Karimov
Master's student, University of Geological Sciences
Uzbekistan, Tashkent
Izzatullo Ruzimov
Master's student, University of Geological Sciences
Uzbekistan, Tashkent
АННОТАЦИЯ
Мақолада Дибодом участкасининг геологик тузилиши ва ўрганилганлиги ҳамда Дибодом қишлоғида содир бўлган ўпқонлар ва уларнинг ривожланиши ҳақида сўз юритилган. Хавфли экзоген геологик жараёнлар таъсирида ўпқонларнинг йилдан йилга ортиб бориши натижасида аҳоли масканларига хавф туғдириши ҳақида фактик маълумотлар орқали кўрсатиб ўтилган.
ABSTRACT
The article talks about the geological structure and study of the Dibodom site, as well as the lungs and their development that occurred in the village of Dibodom. Dangerous exogen has been shown by empirical data on the risk to population habitats as a result of the increase in the lungs year by year under the influence of geological processes.
Калит сўзлар: Хавфли экзоген геологик жараёнлар, ўпқон, геологик тузилиши, кўчки, кон.
Keywords: Dangerous exogenous geological processes, funnel, geological structure, landslide, deposits.
Дибодом қишлоғи тоғли ҳудуд ҳисобланиб, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманига тегишли бўлиб, Хисор тизмасининг жануби-ғарбий қисмида, Сурхонтау тоғининг марказий қисмида, Хондиза дарёсининг жап томонида жойлашган. Дибодом қишлоғининг жануби-шарқий қисмининг мутлоқ баландлиги 1490–1575 метрни ташкил қилади (1-расм).
1 расм. Сангардак ҳудудининг космик кўриниши
Хондиза ҳудудини дастлабки ўрганиш босқичлари унинг географияси ва геологик тузилишини ўрганишдан бошланган. Охирги йилларда ҳудудда бир қатор олтинли нишоналар аниқланган. Шунинг учун бу соҳада кўплаб геологик тадқиқотлар олиб борилган. Майдоннинг геологик ўрганилиш тарихида энг дастлабки тадқиқотларнинг геологик йўналишлар бўйича яъни, стратиграфияси, магматизми ҳамда геологик тузилишларига бағишланган. Ҳудуддаги илк тадқиқот ишлари олтин қидириш, геологик хариталаш ва фойдали қазилмаларни қидириш билан бирга олиб борилган. 1938-1942 йилларда И.М. Головин 1:200 000 миқёсдаги геологик хариталаш ва қидириш ишларини олиб борган ҳамда топалеозой ҳосилаларини ўрганиш билан шуғилланган.
У Беш-Тахта дарёси водийсидаги аллювиал ётқизиқлардан олинган 4 та шлих наъмуналаридан жуда майда ва сиқилган пластина шаклидаги олтинни аниқлаган, лекин олтиннинг туғма манбалари аниқланган. 1966-1967 йилларда “Сурхонтов партияси” (Қашқадарё ГҚЭ) 1:50 000 миқёсдаги геологик хариталаш ишлари олиб борган ва ҳудуднинг геологик харитаси ҳамда геологик таърифи яратилган. Хондиза полиметалл маъданларида умумий учрайдиган олтин миқдори аниқланган. Геокимёвий наъмуналардан олинган маълумотлар бўйича Майдонсой-Новасой сувайриғичида тошкўмир даври ётқизиқлари ривожланган бўлиб, ҳудудда 0,025-0,1 г/т миқдордаги олтин ореоли ажратилган (2-расм).
2 расм. Дибодом қишлоғининг шарҳли харитаси
Ҳудуднинг геологик тузилишида тўртламчи, юра, палеозой даврига мансуб тоғ жинслари иштирок этади. Тўртламчи давр ётқизиқларига мансуб соз тупроқли суглинкадан, юра даврига мансуб кўмирли сланец, қумтош, гравелит ва оҳактошлардан, палеозой даврига мансуб кремнийли-карбонатдан ташкил топган. Ушбу ҳудуд лессимон ғовакли соз тупроқ ётқизиқларидан иборат бўлиб, қалинлиги 6–8 метрни ташкил қилади.
Ҳозирги кунда дунёда тоғ-кон саноати кенг ривожланмоқда. Янги фойдали қазилма конлари топилиб, эскилари эксплуатация қилинмоқда. Кон ишларини ўтказишда очиқ (карьер) ва ер ости (шахта) усулларидан фойдаланиб келинмоқда. Юқори кучланишли тош массивларидаги йирик конларни интенсив ривожланиши ер ости ва ер усти техноген жараёнларининг кескин фаоллашувига олиб келади.
Ер қобиғидаги жинслар гравитацион кучлар таъсирида табиий тус олган ҳолатда бўлади. Ер ости шахта ишловларининг кириб келиши тоғ жинслари массасида кучланишларнинг қайта тақсимланишига сабаб бўлади ва баъзи жойларда сиқилиш, бошқаларида эса тортишиш кучлари ортади.
Кўчиш одатда бевосита шахта ишловларидан (ёки ишлаган жойларидан) юқорида ётган жинсларнинг деформацияси тушунилади. Кўчиш жараёнларининг ривожланиши кон устидаги қалинликни ташкил этувчи жинсларнинг хоссаларига, энг аввало уларнинг мустаҳкамлиги ва пластик деформацияланиш қобилиятига боғлиқ.
Мулданинг пасайиши ойлар ва йиллар давом этади, бу ишларнинг чуқурлиги билан боғлиқ. Ер юзасининг ўпқонлари тупроқнинг шахта ишловларидаги қулаши натижасида ҳосил бўлади.
Ўзбекистон жанубида, Дибадом қишлоғи яқинидаги Сангардак дарёси ҳавзасида, ОКМК Хондиза кон бошқармаси 2007 йилдан бери Хондиза полиметалл конида иш олиб бормоқда. Ушбу коннинг ишлаши натижасида 2016 йил 16 февральдан 2018 йил 11 май оралиғида қишлоқнинг жануби-шарқий қисмида диаметри 15 метрдан 75 метргача, чуқурлиги 8 метрдан 40 метргача бўлган 5 та ўпқонлар ҳосил бўлган (3,4-расм).
2016 йил 16 февральда қишлоқнинг 4 та турар-жой биноси атрофида 2 та ўпқон ҳосил бўлган. Биринчи ўпқон мутлоқ баландлиги 1490-1495 м, диаметри 12*13 м, чуқурлиги 6-8 м. Иккинчи ўпқон мутлоқ баландлиги 1545 м, диаметри 13*20 м, чуқурлигини ўлчаб бўлмаган. Конга кўра воронканинг чуқурлиги 155 м. горизонтга 1340 м. Шимоли-ғарбда қиялиги 5-10º дан 15-20º гача бўлган ёнбағирликда ўпқонлар ҳосил бўлган. Қиялик юзаси 200-300 метргача бўлган қуруқ ерлар томонидан кесилади, чуқурлиги 1-2 дан 3-5 метргача, аҳоли томонидан террасса қилинган. Хондиза конини ўрганиш пайтида ер юзасига тупроқ йўллари ётқизилган. Қияликнинг пастки ва ўрта қисмини боғлар эгаллайди. Ҳосил бўлган ўпқонлар ҳудуддаги тоғ ёнбағирлари тагида қалинлиги 0,5-2 метрдан 10-12 метргача бўлган лёссга ўхшаш лойлар билан қопланади, бу эса қиялик тагида ўсиб боради.
2017 йил 13 августда иккинчи ўпқондан 30 метр шимоли-шарқда мутлоқ баландлиги 1575 метр бўлган учунчи ўпқон пайдо бўлган. Унинг узунлиги 20 метр, эни эса 15 метр (20*15), чуқурлиги 20-22 метрни ташкил қилади. 2017 йил 3 октябрда учунчи ўпқон 2 марта катталашади ва диаметри 30*50 метр, чуқурлиги эса 15-20 метрга етади.
2018 йилда Хондиза конининг ривожланиши ва Помир-Ҳиндикуш зонасида юз берган зилзилалар туфайли қияликда 2 та янги ўпқон ҳосил бўлган (тўртинчи ва бешинчи).
3 расм. Дибодом участкасидаги ўпқонларнинг жойлашуви
2018 йил 16 январда 2-3 ўпқонлардан 80 м. Шимолда диаметри 10*15 м, чуқурлиги 10 гача бўлган тўртинчи ўпқон ҳосил бўлган.
2018 йил 11 майда турар жой биносидан 2-3 м масофада, ёнбағирликда қиялиги 5-6º бўлган бешинчи ўпқон ҳосил бўлган. Ўпқоннинг чуқурлиги 18-20 м, диаметри эса 48*44 м.
2016 йил 2017 йил 2018 йил
4 расм. 2016-2018 йилларда содир бўлган ўпқонларнинг ўзгариши
Ҳозирги кунда Дибодом қишлоғининг жануби–шарқий қисмида олиб борилаётган муҳандис-геологик кузатув ишлари натижасида ушбу ўпқонлар атрофида янги ер ёриқлари пайдо бўлаётганлиги ва уларнинг кун сайин кенгайиб бораётганлиги аниқланмоқда.
Жумладан, иккинчи ва тўртинчи ўпқонлар атрофидаги ер ёриқлари бўйича диаметри 200*200 метрли ўпқоннинг пайдо бўлиш хавфи мавжуд. Бунинг оқибатида ўпқонлар атрофида ҳаракатланувчи қишлоқ аҳолиси ва кончилар ҳаётига жиддий хавф туғдиради. Шунингдек, 2019 йил қиш, баҳор ва куз мавсумларда ёғингарчиликлар миқдори меъёридан ортиқ ёғса, сейсмик ҳолат ўзгариб кучли зилзилалар содир бўлса, техноген омиллар таъсири кенгайиши давом этадиган бўлса, ўпқонларда янада фаоллашиш кузатилиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Дибодом қишлоғининг пастида ОКМКга қарашли “Хондиза” маъдан бошқарув корхонаси 2007 йилдан бошлаб яримметалл маъданларини қазиб чиқара бошлаган. Кон ишларининг лойиҳасига асосан қазиб олинган фойдали қазилма маҳсулотларининг бўшаб қолган ўрнини қайта тўлдириш кўзда тутилмаган. Натижада қазиб олинган фойдали қазилма маҳсулотлари ўрнида ғоваклар пайдо бўлиб, ер юзасида ўпқонлар пайдо бўлган. Участкада тик қияликда тектоник синиқ ва йирик ёриқлар ўтган. Ушбу ёриқлар зичланмаган тоғ жинслари билан ер юзасигача тўлган. Дибадом қишлоғининг жанубий томонида маъдан олинаётган қисмида ўпқонлар содир бўлган.
Ушбу бўладиган хавфларни яъни ўпқонлар ва кўчкиларни содир бўлиш вақтини ҳамда жойини аниқлаш амалий жиҳатдан мумкин эмас, чунки улар табиий ҳамда техноген факторларга боғлиқ. Табиий офатларни амалга ошиши тоғ-кон рудаларининг сурилишлари, ер силкинишлари, саноат ишлари оқибатидаги портлатишлар, ер ости сувлари ўзгаришлари, атмосфера ёғингарчиликлари ҳамда ноаномал сув тошқинлари сабаб бўлиши мумкин.
Адабиётлар рўйхати:
- Бедер А.Б. Поисково-разведочных работ на Янгоклыкском проявлении золота и поисков золота в горах Сурхантау и Байсунтау за 1966-1968гг.
- Анарбоев А., Худойқулов О. 2014-2017 йилларда тузилган Сурхондарё Кузатиш станциясининг ҳисоботи.
- Анарбоев А., Худойқулов О. 2017-2019 йилларда тузилган Сурхондарё Кузатиш станциясининг ҳисоботи.
- Василевский Б.Ф. О некоторых минералах листовой структуры в гидротермально измененных зонах Хандизинской группы рудопроявлений Научн. тр. ТашГУ, Вып 372, 1970г.