ЗИЛЗИЛАДАН ДАРАК БЕРУВЧИ ЖОНЗОТЛАР ВА АВТОТРАНСПОРТ АВАРИЯСИДА ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМНИ КЎРСАТИШ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 4(227)
Рубрика журнала: 16. Технические науки
DOI статьи: 10.32743/26870142.20224.227.334099
Библиографическое описание
Халмурзаев Н.Б., Юлдашева Н.П. ЗИЛЗИЛАДАН ДАРАК БЕРУВЧИ ЖОНЗОТЛАР ВА АВТОТРАНСПОРТ АВАРИЯСИДА ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМНИ КЎРСАТИШ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2022. № 4(227). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/227 (дата обращения: 22.12.2024). DOI:10.32743/26870142.20224.227.334099

ЗИЛЗИЛАДАН ДАРАК БЕРУВЧИ ЖОНЗОТЛАР ВА АВТОТРАНСПОРТ АВАРИЯСИДА ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА БИРИНЧИ ЁРДАМНИ КЎРСАТИШ

Халмурзаев Нурсултан Бахтиярович

катта ўқитувчи, Тошкент давлат транспорт университети,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент

Юлдашева Наргиза Патхуллаевна

катта ўқитувчи, Тошкент давлат транспорт университети,

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент

 

PROSPECTS FOR THE USE OF ELECTRIC VEHICLE BATTERIES IN UZBEKISTAN

Khalmurzaev Nursultan

Senior lecturer, Tashkent State Transport University,

Republic of Uzbekistan, Tashkent

Yuldasheva Nargiza

Senior lecturer, Tashkent State Transport University,

Republic of Uzbekistan, Tashkent

 

АННОТАЦИЯ

Автотранспортни бошқарувида бахтсиз ходисалар ёки жарохатланишлар, бошқарув жараёнида одам танаси ёки биронта аъзосини шикастланишига, хайдовчи ёки йўловчини саломатлигига путур етиши тушунилади. Зилзиланинг дахшатли ходиса экани азалдан маълум. Зилзила табиий фавкулодда вазият туркумига кирувчи ҳолатдир. Унинг таъсир доираси жуда катта.

ABSTRACT

Unhappy employees or disruptions in the management of auto transport are understood to damage the human body or any member in the management process, damage to the health of the driver or passenger. It is known from time immemorial that the earthquake is terrible. An earthquake is a condition in the category of natural disaster situations. Its range of action is quite large.

 

Ключевые слова: жонзотлар; авария; автотранспорт; шикастланиш; бахтсиз ходисалар.

Keywords: creatures; accident; auto transport; injury; unhappy employees.

 

Автотранспортни бошқарувида бахтсиз ходисалар ёки жарохатланишлар, бошқарув жараёнида одам танаси ёки биронта аъзосини шикастланишига, хайдовчи ёки йўловчини саломатлигига путур етиши тушунилади.

Республикамизда бахтсиз ходисаларни олдини олишда анчагина ижобий ишлар олиб борилмоқда, лекин ҳамон автотранспорт воситаларида авариялар туфайли жароҳат олиш даражаси ҳали ҳам юқори ўринда.

Зилзиланинг дахшатли ходиса экани азалдан маълум. Зилзила табиий фавкулодда вазият туркумига кирувчи ҳолатдир. Унинг таъсир доираси жуда катта. Шу билан бирга у тирик организмга турлича таъсир этиши аниқланган [1].

Баъзибир хайвонлар зилзилаларни энг такомиллашган асбоблардан яхшироқ ва аниқроқ сезиши қайд қилинган. Улар зилзила, сув тошқини, денгиз тўлқинлари каби табиий офатлар якинлашиб келаётганини бехато сезишади.

Кўплаб илмий тажрибилирда хайвонлар ва балиқлар ер устининг сезиларли силкинишлари пайдо бўлишидан анча илгари ер бағридан чиқадиган газлар, масалан, метаннинг хидини сезиб, зилзила арафасида безовталаниб сув юзасига сузиб чиқиши аниқланган.

Бундай ҳолатларда хар бир инсон кўчаларда автотранспорт воситаларида содир бўладиган аварияларда жарохатланганларга биринчи ёрдам кўрсатувни билмаган одамни харакати инсон ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

1948 йил Ашхободдаги 9 балли зилзиладан 2 соат олдин от заводидаги отлар хаддан ташқари безовталаниб, арқонни узиб қочганлиги, халокат рўй беришига 15 дақиқа қолганда улар дарвозани бузиб хар томонга қочганлиги, орадан кўп ўтмай ер ларзага келиб, отхона босиб қолганлиги тўғрисида тарихий илмий маълумотлар бор. Шу зилзила олдидан кўпинча илонлар ва кемирувчилар инларини ташлаб, бутазорларга яширинганлигига гувох бўлишган.

Зилзиладан бир-бир ярим соат олдин чумолилар хам уясидан чиқиб, хар томонга тарқалиб кетганлиги кузатилган.

Кучли зилзилалар, жумладан Тошкент, Ашхобот ва ғазли зилзилалари арафасида уй хайвонлари хусусан, итларнинг қаттиқ безовталанганлигини кўпчилик кузатганлиги маълум[2].

Қушлар хам зизилани олдиндан сезади, дейишига бир қатор асослар бор экан. Жумладан, 1966 йил Тошкент зилзиласидан олдин қушларнинг, фйниқса кабутарларнинг безовталаниб инларидан учиб чиқаверганлигини гувоҳи бўлишган.

1950 йил қишда Камчаткада Безимяний вулқони отилиши натижасида язага келган зилзилада бирорта айиқ нобуд бўлмаган. Чунки қишки уйқуда ётган айиқлар фалокат руй беришидан 12 соат олдин инларини ташлаб, бехавотир жойларга қочиб улгурганлар.

1967 йил Ява оролларида хўрозлар бевақт бараваркайига қичқираболанганлар. Орадан кўп ўтмай дахшатли ер қимирлаши қайд қилинган. 1980 йил 11 декабрда Назарбек (Тошкент ш.) зилзаласи рўй беришидан олдин тўтиқушлар ўзларини қафас деворларига уравериб қаттиқ шикастланганлар.

Баъзи ўсимликлар, гуллар хам вулқон отилиш ер тебранишини олдиндан сезар эканлар. Ява оролидаги тоғ ёнбағрида ўсувчи Наврузгул шундай гуллар тоифасига кирар экан. У бошқа гуллардан фарқли улароқ, фақат зилзила ва вулқон отилишидан олдин гуллайди. Махаллий ахоли бу гулни “Зилзила гули” деб аташар экан. Хуллас, жонзот-жониворлар инсонга нисбатан зилзилага бўлган сезги органлари жуда кучли эканлиги исботланиб турибти. Бизнинг фикримизча зилзилани қайд қилувчи лаборатория ҳодимлари шу ҳолатларга эътибор беришса натижа ва хулосалар бойитилган бўлур эди.

Биринчи ёрдам кўрсатиш қўйидаги тартибда амалга оширилади[3]:

  • хавфсизликни баҳолаш, авария бўлган жойга яқинлашишдан олдин ҳодиса жойини хавфсиз эканлигига ишонч хосил қилиш ва текширувдан ўтказиш;
  • шахсий ҳимоя воситасига эга бўлиб авария бўлган жойга яқинлашиш;
  • авария бўлган машина алангасини ўчириш;
  • агар автомашина газлаштирилган бўлса, газ баллонини ўчиришни билиши лозим;
  • автомашинада очиқ электр сим бор-йўқлигини аниқлаш;
  • жарохатланган инсон ҳушида ёки ҳушсиз эканлигини билиш;
  • ҳайдовчи ёки йўловчини жароҳати бор-йўқлигини аниқлаш.

Кўпинча автомобиллар авариясида инсонлар бўйнидан жароҳат олиши мумкин, унда кирсилланган овоз келади, бўйин ишиган бўлади ёки бўйинда кўкариш пайдо бўлади унда биринчи ердам қуйидагича бўлиши керак:

  • ўнг кўлингиз билан жароҳатланган ҳайдовчини бўйинни ушланг;
  • чап кўл билан ҳайдовчини пешонасидан ушлаб рулдан ажратинг;
  • ҳайдовчини чап кўлини устидан ёнбошига ўтказинг;
  • ўнг кўлингизни ҳайдовчининг орқасидан ўтказиб, хайдовчи чап кўлини маҳкам ушланг;
  • чап кўлингизни ҳайдовчини ўнг кўли остидан ўтказиб бўйнидан ушланг;
  • бошингизни ҳайдовчи бошига қўйинг ва иккала ушлаб турган кўлларингиз ёрдамида ҳайдовчини машинадан тортиб олинг.

Жарохатланган инсонни машинадан чиқариб олгандан сўнг уни бехавотир жойга олиб чиқиб, текис ерга ётқизинг ва уни ҳуши бор-йўқлигини, нафас олаётганлигини, пульсини текширинг. Агар ҳушида бўлиб, нафас олаётган бўлса ва юрак фаолияти нормал ҳолатда эканлигига ишонч ҳосил қилсангиз тез ёрдамни келишини кутинг[4].

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. Mirziyoev Sh.M. “Taraqqiyot yo’limizning shiddati oshaveradi” Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining  Oliy Majlisga Murojaatnomasi. // Xalq so’zi gazetasi. 2018 yil 29 dekabr №271-272
  2. Ж.Назаров. Зилзила ва жонзотлар, “Вазият” газетаси 03.05.2018 йил.
  3. Aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishning huquqiy asoslari. (Meyoriy-huquqiy hujjatlar to’plami.1 tom). Pravovie osnovi zashiti naseleniya I territoriy ot grezvichaynix situatsiy. (Sbornik normativnix – pravovix dokumentov, tom 1). O’zbekiston Respublikasi  Favqulodda vaziyatlar vazirligi. Fuqaro muhofazasi institute. Toshkent. “Adolat”-2007 y.
  4. Favqulodda vaziyatlar xavfi tug’ilganda va sodir bo’lganda aholini ko’chirish. O”zbekiston Respublikasi Fqavqulodda vaziyatlar vazirligi Fuqaro muhofazasi instituti, Toshkent, 2012 y.