ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСКАЛАРИДА АЛС ТИЗИМИНИ РЕЛЬС ЗАНЖИРЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Опубликовано в журнале: Научный журнал «Интернаука» № 38(261)
Рубрика журнала: 16. Технические науки
DOI статьи: 10.32743/26870142.2022.38.261.345730
Библиографическое описание
Курбанов Ж.Ф., Хидиров Ж.Э., Кодирова Л.А. ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСКАЛАРИДА АЛС ТИЗИМИНИ РЕЛЬС ЗАНЖИРЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ // Интернаука: электрон. научн. журн. 2022. № 38(261). URL: https://internauka.org/journal/science/internauka/261 (дата обращения: 22.12.2024). DOI:10.32743/26870142.2022.38.261.345730

ТЕМИР ЙЎЛ УЧАСКАЛАРИДА АЛС ТИЗИМИНИ РЕЛЬС ЗАНЖИРЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ

Курбанов Жанибек Файзуллаевич

Илмий раҳбари, техника фанлари доктори, доцент, Тошкент давлат транспорт университети,

Ўзбекистон, Тошкент

Хидиров Жасуржон Эркинжон ўғли

Тадқиқотчи, Тошкент давлат транспорт университети,

Ўзбекистон, Тошкент

Кодирова Лазокат Абдулло қизи

Тадқиқотчи, Тошкент давлат транспорт университети,

Ўзбекистон, Тошкент

 

АНАЛИЗ СИСТЕМЫ РЕЛЬСОВОЙ ЦЕПИ НА ЖЕЛЕЗНОДОРОЖНЫХ УЧАСТКАХ

 

АННОТАЦИЯ

Ушбу мақолада релс занжирларнинг яратилиш тарихи ҳамда уларнинг темир йўл транспортида тутган ўрин ва аҳамияти, ҳозирда фойдаланиб келинаётган турлари, уларнинг ичши частота диапазонлари миқдори ҳақида тушунтириб ўтилган. Шунингдек автоблокировка турларининг фарқлари ҳақида маълумотлар келтирилган.

АННОТАЦИЯ

В данной статье объясняется история создания рельсовых цепей и их место, значение на железнодорожном транспорте, используемые в настоящее время типы и количество их внутренних частотных диапазонов. В статье представлена информация о различиях типов автоблокировки.

 

Калит сўзлар: Рельс занжири, ўзгарувчан токда рельс занжири, автоматик локомотив сигнализация, генератор, электр узатиш линиялари, йўл трансформатори.

Ключевые слова: рельсовая цепь, рельсовая цепь переменного тока, автоматическая локомотивная сигнализация, генератор, линии электропередач, путевой трансформатор.

 

Кириш. Перегонда АЛС тизмини тўлиқ ҳамда ишончли ишлаши учун релс занжирларидан кенг фойдаланилади. Релс занжирлар темир йўл транспортидаги поездлар ҳаракатини автоматик бошқарув ва назорат этувчи барча тизимларининг тамал тош десак ҳам муболаға бўлмайди. Ушбу тизим мани қарийб 100 йилдан бери ишлаб келаётган тизимларадан бири ҳисобланади. Поездлар ҳаракат хавфсизлигини ошири хозирги замон талабларига мослаштириш ишлари узликсиз давом этмоқда. Релс занжирлар (РЗ) перегондаги автоблокировка, автоматик локомотив сигнализацияси, диспетчерлик назорати, переезддаги автоматик сигнализацияси ҳамда бошқа тизимларининг умумий бирликда ишлаши учун яратилган кўприк вазифасини ўтаб келмоқда.

Тадқиқотнинг таҳлили: Ушбу тизимларнинг автоматик равишда перегондаги йўл участкаларининг бўшлиги, бандлиги, ҳамда созлигини даврий равишда текшириб, бутун йўл давомида релс ҳолатини узлуксиз назорат қиладиган тизимдир. Автоматик локомотивли сигнализациясининг сигнали токларни қабул қилиш учун мўлжалланган қабул қилувчи ғалтакларига ҳам маълумотлар бутун перегон бўйлаб релс занжири орқали узатиб борилади. Кодли автоблокировкада ўтиш светафорлари ҳамда локомотив светофорнинг кўрсаткичлари орасидаги боғланиш таъминланади. Ҳозирги кунда ўзгарувчан токли релс занжирлар кенг тарқалган. Ушбу турдаги релс занжирлари, электрлаштирилган линияларда ҳамда автоном тортқилиги учаскаларда кенг қўлланилади. Ўзгарувчан токли релс занжирлар сигнал токининг тури, унинг тузилиш схемаси, конструктив (муқобил) элементлари, изоляцияловчи (ҳимояловчи) туташмаларининг (ИТ) бор ёки йўқлиги каби параметрлари билан фарқ қиладиган турли ҳиллари мавжуд. Ўзгарувчан токли релс занжирининг электр манбаи сифатида, трансформаторлар, частота ўзгартиргичлар хамда ҳар хил турдаги темир йўл қурилмалари учун мўлжалланган генераторлар хизмат қилади. Ўзгарувчан токли электртортишда релс занжирларда частотаси (50 Гц) бўлган ток кенг қўлланилади. Бу ҳолда таъминот манбаи сифатида йўл трансформаторлардан (ЙТ) кенг фойдаланилади.

Ўзгарувчан электртокига мўлжалланган электр тортиш линияларида сигнал токининг частотаси тортиш токининг частотасидан фарқ қилиши лозим акс ҳолда частоталар резонси ҳосил бўлиб бу маълумотларнинг тўлиқ ва аниқ етиб боришига йўл қўймайди. Ушбу линиялардаги релс занжирларида 25 Гц частотали сигнал токи қўлланилади. Ҳозирги кунга келиб ихтиёрий поездларда қўллаш мумкин бўлган сигнал токининг частотаси 100-790 Гц бўлган ўзгарувчан токли релс занжирлари ишлаб чиқарилган. Ўзгарувчан ток релс занжирларига мисол қилиб тонал релс занжирларни олиш мумкин ушбу тонал частотада ишлайдиган релс занжирлари ушбу частота диапазонидан ишлашга мўлжалланган қурилмалар қўлланилади.Перегондаги релс занжирлари таъминот олишига қараб импулсли ва кодли релс занжирларига ажратилади. Импулсли ёки кодли таьминот қўлланиши релс занжирнинг шунтланиб қолмаслиги ҳамда релс синишига сезувчанлигини оширишга имкон беради.Ушбу таъминот манбаидан фойдаланиш доимо ҳам устулнлик бермайди. Бу устунлик йўл қабул қилувчиси сифатида фақат электромагнит релелардан фойдаланилганда ўринлидир. Импулсли ва кодли режимдаги таъминотда халақитлардан ҳимояланишга эришилади. Сигнал токлари учун асосий ҳалақитларда бири бўлган тортиш токининг доимий ҳалақитлари ушбу таъминот манбаидан фойдаланилган вақтида энг яхши бостирилади. Узлуксиз таъминот манбаига эга бўлган ҳимояловчи туташмасиз релс занжирлар марказлашган автоблокировка тизимида ҳамда частотали автоблокировкада қўлланилади. Кодли релс занжирларида релс орқали узатилаётган сигналлар қизил- сариқ, сариқ, яшил ( ҚС,С,Я) релс занжири бўшлигида йўл релесининг одатий иши учун қўлланилади, поезд блок учаскага кириш биланоқ релс занжири локомотивга қарама қарши йўналишда автоматик локомативли сигналлаш қурилмаларининг ишлаши учун кодли сигналларни юбориш учун хизмат қилади. Ўзбекистон темир йўллари перегонларда оддата икки ипли релс занжирлар ишлатилади бу (2.8-расм)да кўрсатиб ўтилган, Релс занжирида ҳимояланган туташмаларидан сигналларни сўнишларсиз аниқ ҳамда узликсиз етиб боришини таъминлаш учун дроссел-трансформаторлар фойдаланилади. Электр тортиш токини иккала релс йўллари орқали симметрик(тенг) тақсимланиши АЛС тизимининг ишлашига яхши шароит яратади, чунки локомотивнинг ҳар бир қабул ғалтагида (ҚҚ) индукцияланган вақтида халақит кучланишлари ўзаро мутоносиблашади(компенсациялашади). Халақитлар дроссел-трансформатор чулғамида ҳам мутоносиблашади(компенсацияланади), чунки уни ҳар бир ярим чулғамида халақитнинг қарама-қарши йўналишига тенг бўлган токлар бир текис оқади. Шу сабабли қурилманинг (аппаратурани) электр тортиш токидан ҳимоялаш шароитда бир ипли релс занжирларига қараганда икки иплида яхшидир.

 

Адабиётлар рўйхати:

  1. Кошевий С.В. Додаткова обробка сигналів числового коду локомотивними пристроями АЛСН / С.В. Кошевий, В.Б. Романчук // Інфо-рмаційно-керуючі системи на залізничному трансп. – 2011. – №3. – С. 82–90.
  2. Бабаев М. М., & Гребенюк В. Ю. (2011). Анализ влияния электромагнитных факторов на работу рельсовых цепей. Сборник научных трудов Донецкого института железнодорожного транспорта, (28), 75-82.
  3. Дунаев, Д. В., Романцев, И. О., & Гаврилюк, В. И. (2010). Анализ отказов и методы контроля рельсовых цепей. Наука и прогресс транспорта. Вестник Днепропетровского национального университета железнодорожного транспорта, (32), 212-217.
  4. https://www.railway.uz